Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ўлдириш учун тил бириктиришди. Расулуллоҳ с.а.в. уларнинг ниятларини сезиб қолдилар ва синаш учун ҳийла ишлатмоқчи бўлдилар. Шу мақсадда улуғ саҳобалардан ўн киши билан - уларнинг ичида Абу Бакр, Умар ва Алийлар ҳам бор эди - Бану Назир қабиласига бордилар. Ўзларини хурсанд кўрсатишди. Расулуллоҳ с.а.в.га уларнинг баъзилари яхши муомала қилсада, ниятлари бузуқлигини сездилар. Яҳудийлардан бири бир чеккага кетди. Яна бири Расулуллоҳ с.а.в. деворига суяниб ўтирган уйга кириб келди. Уларнинг бу ишлари Расулуллоҳ с.а.в.нинг шубҳаларини кучайтирди. Шунинг учун асҳобларини қолдириб, гўё заруратга чиққандек бўлиб, чиқиб кетдилар. Шу вақт яҳудийлар нима қилишларини билмай қолишди. Кейин мусулмонларнинг кўнглини олиш учун уринишди. Лекин Расулуллоҳ с.а.в.нинг асҳоблари у зот келавермагач, излашга тушишди. Масжидга кетганларини билиб, у кишининг ҳузурларига боришгач, Расулуллоҳ с.а.в. уларга яҳудийларнинг ишлари шубҳага солиб қўйганини айтиб бердилар ва Муҳаммад ибн Масламани Бану Назирга турган жойларидан чиқиб кетишларини буюриш учун юбордилар. Уларга ўн кун муҳлат берилди. Кейин уларни қамал қилиб, жойларидан чиқариб юбордилар. Яҳудийлар чиқиб кетишди, баъзилари Хайбарда қолди, баъзилари Шомнинг Азриотига кетди. Шу билан Мадинани яҳудийлар фитнасидан тозалаш ишлари тугади. Бу ерда яҳудийлардан фақат Бану Қурайза қабиласи қолди. Чунки улар аҳдларини бузишмаган эди. Шунинг учун Расулуллоҳ с.а.в. уларга қарши ҳеч нарса қилмадилар. Улар Бану Қайнуқо ва Бану Назир қабилалари бошига тушган ишларни кўришгач, дўстликни кучайтиришди. Бироқ, бу нарса мусулмонларнинг куч-қудратини кўришгандаги вақтинчалик иш эди. Ҳатто улар учун қулай фурсат пайдо бўлиб қолгач ва гуруҳларнинг мусулмонларни йўқ қилиш учун келганини кўришгач, Ҳуяй ибн Ахтабни гапларига кириб, аҳдларини бузишди ва мусулмонларни бутунлай йўқ қилиб юборишга тайёрланишди, хиёнат ва ифлосликни ҳаддидан оширишди. Шунинг учун гуруҳлар кетгандан кейин Расулуллоҳ с.а.в.нинг аввало қилган ишлари уларнинг қалъаларига мусулмонлар билан бирга бориб, йигирма беш кун қамал қилдилар. Қамал даврида яҳудийлар ташқарига чиқишга ботинишолмади. Қалъаларини ҳимоя қила олмаслигини билишгач, Расулуллоҳ с.а.в.га одам юбориб, ўз ишларида маслаҳат сўраш учун Абу Лубобани юборишларини сўрашди. Абу Лубоба уларнинг жоҳилиятдаги иттифоқчиси Авс қабиласидан эди. Яҳудийлар уни кўришгач, йиғлагудай аҳволда сўрашди: «Эй Абу Лубоба, Муҳаммаднинг ҳукмига рози бўлайликми?» Абу Лубоба: «Ҳа», деди ва қўли билан томоғига ишора қилди (яъни ҳукм бошнинг танадан жудо қилиниши бўлади, деди). Абу Лубоба улар ҳузуридан кетгандан кейин Каъб ибн Асад уларга баъзи бир фикрларни таклиф

 

94-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203